Ўзбекистон

Сурхондарёда тошлар қулаши оқибатида ёпилган йўл очилди

Сурхондарёда тошлар қулаши оқибатида ёпилган йўл очилди
Сурхондарёда тошлар қулаши оқибатида ёпилган йўл очилди / Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятининг Узун туманида тоғ жинслари кўчиши оқибатида вақтинча тўхтатилган 75V040 автомобиль йўлида ҳаракат тўлиқ тикланди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва транспорт воситаларига етказилган зарар қайд этилмаган.

Кўчки 24 октябрь куни соат тахминан 03:30 да автомобиль йўлининг 21- ва 22-километрлари оралиғида содир бўлган.

Ҳодиса жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, йўлдан фойдаланиш хизмати ишчилари ва махсус техника жалб этилган.

Олиб борилган тезкор ишлар натижасида соат 07:30 га қадар йўлнинг мазкур қисми тоғ жинсларидан тўлиқ тозаланди. Шундан сўнг транспорт воситалари ҳаракати учун йўл очилди.

Ҳайдовчиларга тоғли йўлларда ҳаракатланиш вақтида эҳтиёткор бўлиш, йўл белгиларига эътибор қаратиш ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш тавсия этилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.