Минскда Наманганнинг «Савдо уйи» очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Минск шаҳрида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Беларусь Республикасига ташрифи доирасида минтақа тадбиркорлари томонидан ташкил этилган «Савдо уйи» очилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Янги савдо-кўргазма майдонида «Наманганда ишлаб чиқарилган» бренди остидаги тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Ташриф буюрувчиларда «Art soft home» компаниясининг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
Очилиш маросимида Минск шаҳар ижроия қўмитаси, шунингдек, Беларуснинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.
Мазкур савдо-кўргазма майдони Наманган вилояти делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи доирасида очилди.