Иқтисод

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Xonadon taomlar ва Stargate Systems ўртасидаги битимни маъқуллади

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Xonadon taomlar ва Stargate Systems ўртасидаги битимни маъқуллади
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Xonadon taomlar ва Stargate Systems ўртасидаги битимни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан “Xonadon taomlar” МЧЖнинг “Stargate Systems” МЧЖнинг 86,2 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

“Xonadon taomlar” МЧЖ ресторан ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилот;

“Stargate Systems” МЧЖ кўнгил очиш ва дам олиш боғлари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.