Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) тоғ-кон саноати ва металлургия тармоқларида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш истиқболларини муҳокама қилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова банк делегацияси билан вазирликда учрашди. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
ЕОТБ делегациясига Бошқарув раиси ўринбосари Алексей Скатин бошчилик қилди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати ва металлургия тармоқларидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағ жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқди.
Банк вакиллари иқтисодий жиҳатдан истиқболли ташаббусларни молиялаштиришга қизиқиш билдириб, Ўзбекистон томони таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканини маълум қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва келгусидаги ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олди.