Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент ШҲТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги келишувини тасдиқлади

Беҳзод Ҳожиматов · 27.06.2016 · 14:33 · 439 views
Президент ШҲТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги келишувини тасдиқлади
Президент ШҲТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги келишувини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Ўзбекистон раҳбари ўз қарори билан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлат ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги келишувини тасдиқлади.

Келишув 2016-йилнинг 15-июнь куни Остана (Қозоғистон) да имзоланган эди. Президент мазкур шартномага масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини тайинлади.