Технологиялар

«Ўзбектелеком» тўққиз ойда соф фойдасини 4,3 баробар оширди

«Ўзбектелеком» тўққиз ойда соф фойдасини 4,3 баробар оширди
«Ўзбектелеком» тўққиз ойда соф фойдасини 4,3 баробар оширди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг 2026 йилнинг тўққиз ойидаги соф фойдаси 329,7 фоизга ўсиб, 1,4 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 баробар кўп. Бу ҳақда openinfo.uz ахборотни ошкор қилиш портали хабар бермоқда.

Компаниянинг учинчи чоракдаги (июль–сентябрь) соф фойдаси 484,0 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,5 фоизга кўп.

Тўққиз ой давомида ялпи фойда 2,7 трлн сўмдан 3,5 трлн сўмгача ошди. Асосий фаолиятдан олинган фойда 48,4 фоизга ўсиб, 1,2 трлн сўмдан 1,8 трлн сўмга етди. Компаниянинг соф тушуми йил давомида 12,7 фоизга ўсиб, 8,7 трлн сўмни ташкил қилди.

«Ўзбектелеком» активлари 34,2 фоизга кўпайиб, 17,9 трлн сўмга етди. Капитал 51,3 фоизга ўсиб, 4,3 трлн сўмни ташкил қилди. Тақсимланмаган фойда эса 329,7 фоизга ошиб, 1,4 трлн сўмга етди.

Компаниянинг узоқ муддатли банк кредитлари тўққиз ой давомида 7,2 трлн сўмдан 8,5 трлн сўмгача ошди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.