7
Иқтисод

Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш ҳажми 57,2 фоизга ошди

Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш ҳажми 57,2 фоизга ошди
Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш ҳажми 57,2 фоизга ошди / Фото: «Корона-лифт» компанияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонда 2 296 дона лифт ишлаб чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 57,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, бир йил давомида лифт ишлаб чиқариш ҳажми 835 донага ошган. Хусусан, 2024 йилда 1 461 дона лифт ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 2 296 донани ташкил этган.

Сўнгги беш йилда лифт ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича бўлган: 2021 йилда 1 517 дона, 2022 йилда 1 263 дона, 2023 йилда 1 290 дона, 2024 йилда 1 461 дона ва 2025 йилда 2 296 дона лифт ишлаб чиқарилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.