Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 621,1 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритган. Уларнинг энг кўпи савдо соҳасига тўғри келади — 170 555 та субъект. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Иккинчи ўринни қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги эгаллаб, ушбу соҳада 135 411 та корхона ва ташкилот мавжуд. Саноат соҳасида эса 66 001 та субъект фаолият юритмоқда.
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 35 439 та корхона, қурилиш соҳасида 34 451 та корхона рўйхатга олинган. Яна 19 674 та ташкилот ташиш ва сақлаш соҳасида иш олиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 15 845 та корхона ва ташкилот, ахборот ва алоқа соҳасида эса 14 426 та субъект мавжуд.
Иқтисодий фаолиятнинг бошқа турларига 129 253 та субъект тўғри келади.