Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 330 830 та деҳқон хўжалиги фаолият юритган. Уларнинг энг кўпи Андижон вилоятида — 50 775 та. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Хоразм вилоятида 44 658 та, Самарқанд вилоятида 33 343 та, Фарғона вилоятида 31 748 та, Қашқадарё вилоятида эса 29 622 та деҳқон хўжалиги фаолият юритган.
Наманган вилоятида бундай хўжаликлар сони 24 889 тани, Сурхондарё вилоятида 24 092 тани, Тошкент вилоятида 19 274 тани, Бухоро вилоятида эса 18 531 тани ташкил этган.
Жиззах вилоятида 16 281 та, Сирдарё вилоятида 13 910 та, Қорақалпоғистон Республикасида 12 885 та, Навоий вилоятида эса 10 692 та деҳқон хўжалиги рўйхатга олинган.
Деҳқон хўжаликларининг энг кам сони Тошкент шаҳрида қайд этилган — 130 та.