Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

UzDaily таҳририяти · 24.06.2026 · 22:00 · 34 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 24 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳим эканини таъкидладилар.

Амалий ҳамкорлик, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида юқори суръат билан ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражадаги фаол алмашинувлар алоҳида эътироф қилинди. Етакчилар икки мамлакат Президентлари Администрациялари ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда шериклик кун тартибини янги лойиҳа ва ташаббуслар билан бойитишга хизмат қилаётган яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини олқишладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

 

UzDaily таҳририяти · 👁 34 views · 24.06.2026 · 22:00