Ўзбекистон

Мирвоҳид Азимов ТДТ бош котиби этиб тайинланди

Мирвоҳид Азимов ТДТ бош котиби этиб тайинланди
Мирвоҳид Азимов ТДТ бош котиби этиб тайинланди / Фото: «Дунё» ахборот агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби этиб тайинланди.

Тегишли қарор 30 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган ташкилотнинг 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгаши томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Азимов ТДТ бош котиби лавозимини эгаллаган биринчи Ўзбекистон вакили бўлди.

Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 26 майдаги фармони билан Мирвоҳид Азимов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Унга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котибининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.