Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашди.

Олий даражадаги келишувларнинг ижроси, биринчи навбатда, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.

Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.