Ўзбекистон

ЎзРТХБ фойдаси 2026 йилнинг 9 ойида 34,4 фоизга ошди

ЎзРТХБ фойдаси 2026 йилнинг 9 ойида 34,4 фоизга ошди
ЎзРТХБ фойдаси 2026 йилнинг 9 ойида 34,4 фоизга ошди / Фото: ЎзРТХБ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг (ЎзРТХБ) 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги соф фойдаси 341,7 миллиард сўмни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 34,4 фоизга кўп.

2026 йилнинг III чорагида биржа фойдаси 78,6 фоизга ўсиб, 120,3 миллиард сўмга етди.

ЎзРТХБнинг январь–сентябрь ойларидаги соф тушуми 24 фоизга ошиб, 338 миллиард сўмдан 418,8 миллиард сўмга етди. Фоизли даромадлар эса 136,1 миллиард сўмдан 161,3 миллиард сўмга кўпайди.

Биржанинг активлари бир йилда 134,2 фоизга ўсиб, 11,6 триллион сўмни ташкил этди. Капитал 23,5 фоизга кўпайиб, 655,2 миллиард сўмга етди. Тақсимланмаган фойда 361,4 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўп.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.