Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистон ва Ҳиндистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Дилафруз Ниязова · 31.08.2026 · 16:42 · 36 views
Ўзбекистон ва Ҳиндистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Ҳиндистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Ҳиндистон 2026–2028 йилларга мўлжалланган туризм соҳасида ҳамкорлик дастурини имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди иштирокида юқори даражадаги музокаралар якунлари бўйича расмийлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси хабар берди.

Дастур икки мамлакат ўртасида туристик алмашинувни кенгайтириш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Эришилган келишувлар доирасида ўзаро маданият ҳафталиклари, кинофестиваллар ва туризм билан боғлиқ бошқа йирик тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, томонлар янги қўшма туристик йўналишларни ишга тушириш ниятида.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу чора мамлакатлар ўртасидаги туристик оқимни ошириш, ўзаро сафарлар сонини кўпайтириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.