Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бахтиёр Шамуратов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тегишли фармойишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари имзолади.
Бахтиёр Шамуратов 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
У 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2002 йилда эса Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академиясини тамомлаган.