Ўзбекистон ва DFC янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва DFC янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) Тўғридан-тўғри инвестициялар ва инвестиция фондлари бўйича юридик департаменти раҳбари Жонатан Тейлор билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ДФС билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Музокараларда Қўшма инвестиция платформасини шакллантириш, унинг доирасида устувор лойиҳаларни белгилаш ҳамда уларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида икки томонлама инвестициявий муносабатларни янада ривожлантириш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаол давом эттириш бўйича келишувга эришилди.