Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон банклари активлари 1 квадриллион сўмдан ошди

UzDaily таҳририяти · 25.07.2026 · 14:00 · 23 views
Ўзбекистон банклари активлари 1 квадриллион сўмдан ошди

Ўзбекистон банклари активлари 1 квадриллион сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк тизимининг жами активлари 1 005,8 триллион сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўп. Бу ҳақда республика Марказий банки маълумотларида келтирилган.

Регулятор маълумотига кўра, банкларнинг кредит портфели ҳажми 12 фоизга ўсиб, 642,8 триллион сўмни ташкил этган. Банк тизимининг жами капитали эса 19 фоизга ошиб, 148,9 триллион сўмга етган.

Энг юқори ўсиш суръати депозитларда қайд этилди. Бир йил давомида уларнинг ҳажми 118 триллион сўмга кўпайиб, 473,8 триллион сўмга етди. Бу 33 фоизлик ўсишга тўғри келади.

Марказий банкда таъкидланишича, бундай динамика аҳоли ва бизнес томонидан банк кредит ҳамда депозит маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётганини акс эттиради.

Шу билан бирга, регулятор банк тизимининг асосий кўрсаткичларида хорижий валюта улуши янада камайганини қайд этди.

Жумладан, валютадаги активлар улуши 40 фоиздан 35 фоизгача, валютадаги кредитлар улуши 42 фоиздан 39 фоизгача, валютадаги депозитлар улуши эса 24 фоиздан 19 фоизгача қисқарган.