Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Чирчиқда Lacetti ҳайдовчиси дарахтга урилиб, вафот этди

UzDaily таҳририяти · 25.07.2026 · 15:15 · 32 views
Чирчиқда Lacetti ҳайдовчиси дарахтга урилиб, вафот этди

Чирчиқда Lacetti ҳайдовчиси дарахтга урилиб, вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чирчиқ шаҳрида 24 июль куни эрталаб ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилгани оқибатида ҳалок бўлди.

Ҳодиса соат тахминан 06:30 да шаҳар ҳудудидан ўтувчи Тошкент — Чирчиқ — Чимён D006 автомобиль йўлининг 27-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti автомашинасини бошқарган 31 ёшли ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини эплай олмаган. Оқибатда автомашина қатнов қисмидан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган.

Олинган тан жароҳатлари туфайли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Автомашинада бўлган йўловчиларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун улар шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Ҳозирги вақтда Чирчиқ шаҳри ички ишлар органлари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда йўл-транспорт ҳодисасининг барча ҳолатлари аниқланмоқда.