Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкент метрополитени яна учта янги поездни қабул қилди

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 21:50 · 65 views
Тошкент метрополитени яна учта янги поездни қабул қилди

Тошкент метрополитени яна учта янги поездни қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент метрополитени ҳаракат таркибини янгилашни давом эттирмоқда. 20 июль куни пойтахт метросига яна учта замонавий поезд таркиби етказиб берилди.

Аввалроқ, 12 июль куни ҳам метрополитенга учта янги поезд таркиби келтирилган эди. Жорий йилда амалга оширилган етказиб беришларни ҳисобга олганда, замонавий ҳаракат таркиблари сони 47 тага етди.

Тошкент метрополитени маълум қилишича, 2026 йил охирига қадар яна саккизта тўрт вагонли поезд таркибини харид қилиш режалаштирилган.

Ҳаракат таркибини янгилаш йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини ошириш, поездлар ҳаракати оралиғини қисқартириш, шунингдек, эски авлод вагонларини босқичма-босқич замонавий ҳаракат таркиблари билан алмаштиришга қаратилган.

Янги поездлар сонининг кўпайиши метрополитен фаолияти самарадорлигини ошириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш шароитларини янада яхшилаши кутилмоқда.