Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг яхши голи номига даъвогар
Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг яхши голи номига даъвогар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси терма жамоаси дарвозасига киритган голи ФИФА талқини бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши голи номига даъвогарлар рўйхатига киритилди.
Халқаро футбол федерацияси мазкур голни турнирнинг энг яхши 12 та голи қаторига қўшди. Ғолиб 48 соат давом этадиган очиқ овоз бериш якунлари бўйича аниқланади.
Аввалроқ Шомуродовнинг ушбу голи жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилган эди. Энди у турнирнинг энг ёрқин голлари орасида ФИФАнинг якуний номинациясида ғолиблик учун кураш олиб боради.