Спорт

Ўзбекистон U-20 Иордания билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-20 Иордания билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон U-20 Иордания билан дуранг ўйнади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иорданиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси мезбон Иордания тенгдошларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги жамоа 90-дақиқада Даврон Тўлаганов киритган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Иорданиядаги жорий ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи назорат баҳси бўлди. Илк учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.