Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Андижонда беш қаватли турар жой биносининг томида ёнғин содир бўлди

UzDaily таҳририяти · 14.07.2026 · 12:36 · 28 views
Андижонда беш қаватли турар жой биносининг томида ёнғин содир бўлди

Андижонда беш қаватли турар жой биносининг томида ёнғин содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижонда 14 июлга ўтар кечаси «Ҳамдўстлик» маҳалласидаги Бобуршоҳ кўчасида жойлашган, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биноси ёнидаги беш қаватли турар жой биносининг том қисмида ёнғин содир бўлди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги хабар «112» ягона тезкор чақирув тизими орқали соат 01:43 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда мутахассислар ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқламоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида қайд этилишича, ҳодиса натижасида Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносига зарар етмаган.