Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва JAC Motors ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 11:45 · 24 views
Ўзбекистон ва JAC Motors ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва JAC Motors ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов JAC Motors компанияси бош директори Ю Ян билан учрашув ўтказди.

JAC Motors – Хитойнинг энг йирик давлат автомобилсозлик холдингларидан бири бўлиб, бош қароргоҳи Анхой провинциясининг Хефей шаҳрида жойлашган.

Музокаралар давомида томонлар 2026 йил май ойида “Янги Авлод” махсус саноат зонасида JAC Motors заводининг ишга туширилгани Ўзбекистонда замонавий автомобилсозликни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтириш йўлидаги муҳим босқич бўлганини таъкидладилар.

Шунингдек, лойиҳани изчил амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар корхонани келгуси йилдаёқ SKD йиғиш тизимидан СKD ишлаб чиқариш босқичига жадал ўтказиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, корхонанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича режаларни муҳокама қилдилар.