Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германия элчиси билан учрашди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 12:30 · 29 views
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германия элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Манфред Хутерер билан хайрлашув учрашувини ўтказди. Учрашув якунлари ҳақида ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, томонлар Манфред Хутерернинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида олий даражадаги учрашувлар муваффақиятли ташкил этилганини, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мулоқот мустаҳкамланганини, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Бахтиёр Саидов элчига икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, унга келгуси касбий фаолиятида муваффақият тилади.

Манфред Хутерер 2024 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Ушбу лавозимда у 2021–2024 йилларда Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Тило Клиннернинг ўрнини эгаллаган.

S