Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Президент Маданият вазирлиги раҳбариятини янгилади

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 19:35 · 23 views
Президент Маданият вазирлиги раҳбариятини янгилади

Президент Маданият вазирлиги раҳбариятини янгилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Маданият вазирлиги раҳбариятидаги кадрлар ўзгаришларига оид қарорларни имзолади.

Ҳужжатларга мувофиқ, Нодирбек Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Жаҳонгир Ахмедов эса Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори ҳамда маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

Шунингдек, Одилжон Абдукахоров маданият вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Санжар Бобожонов ҳам маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили тузилмасида бош инспектор лавозимидан озод этилди.

Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Баҳодир Ахмедов ва Авазхон Тожиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Муроджон Мажидов ва Юсуфжон Усмонов маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди.