Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова 10 ноябрь куни British Council ижрочи директори Скотт Макдональд ва ташкилот вакиллари билан учрашди.
Томонлар маданият, санъат ва креатив иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Учрашув давомида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, таълим дастурларини ривожлантириш ва касбий тажриба алмашиш имкониятлари кўриб чиқилди. Иштирокчилар, шунингдек, Ўзбекистон ижодий ҳамжамиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Алоҳида тарзда British Council ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолиятига 30 йил тўлгани қайд этилди.