7
Иқтисод

Ўзбекистон Шанхайдаги CIIE кўргазмасида экспорт салоҳиятини намойиш этди

Ўзбекистон Шанхайдаги CIIE кўргазмасида экспорт салоҳиятини намойиш этди
Ўзбекистон Шанхайдаги CIIE кўргазмасида экспорт салоҳиятини намойиш этди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов бошчилигидаги делегация 5–10 ноябрь кунлари Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган 9-Хитой халқаро импорт товарлари кўргазмасида (CIIE) иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон миллий павильонида мамлакатнинг саноат ва экспорт салоҳияти намойиш этилди.

Асосий эътибор маҳаллий маҳсулотларни Хитой бозорига олиб чиқиш ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилди.

Alibaba, Hema, Dewu, Xiaohongshu ва UnionPay компаниялари вакиллари билан ўтказилган учрашувларда электрон тижоратни ривожлантириш, ўзбек маҳсулотларини халқаро савдо платформалари орқали илгари суриш, логистика ва трансчегаравий тўловлар масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Хитой компаниялари ва ишбилармонлик бирлашмалари билан музокаралар ўтказди.

Томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.