Ўзбекистон ва АҚШ илмий ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва АҚШ илмий ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 14 июль куни Геология фанлари университетида АҚШнинг United States Geological Survey (USGS) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда геологик хариталаш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма семинар ва тренинглар ташкил этиш, лабораториялар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар геология соҳасида илғор тажрибаларни жорий этиш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.