Музаффар Камилов Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
Музаффар Камилов Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Музаффар Камиловни Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Янги тайинлов муносабати билан Музаффар Камилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Диний-маърифий масалалар департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Кадрларга оид мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан тасдиқланди.