Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой компанияси сув инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 13:00 · 28 views
Ўзбекистон ва Хитой компанияси сув инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой компанияси сув инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Хитойнинг "Guangdong Industrial Environmental Protection Industry Group” компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш, экологик инфратузилмани такомиллаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш ҳамда халқаро тажрибани қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш ва рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича Хитой тажрибаси тақдимот қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашишни давом эттириш ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан мутахассислар даражасидаги мулоқотларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.