Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Норвегия сиёсий маслаҳатлашувларининг янги босқичини ўтказдилар

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 16:00 · 27 views
Ўзбекистон ва Норвегия сиёсий маслаҳатлашувларининг янги босқичини ўтказдилар

Ўзбекистон ва Норвегия сиёсий маслаҳатлашувларининг янги босқичини ўтказдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Норвегия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 3-давраси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, Норвегия делегациясига эса Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Эйвинд Вад Петерссон бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ҳамда компаниялари ўртасида ташрифлар алмашинувини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.