Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Иқтисодиёт вазирлиги БМТ-Ҳабитат билан уй-жой секторини ривожлантиришни муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 16:45 · 29 views
Иқтисодиёт вазирлиги БМТ-Ҳабитат билан уй-жой секторини ривожлантиришни муҳокама қилди

Иқтисодиёт вазирлиги БМТ-Ҳабитат билан уй-жой секторини ривожлантиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги масъуллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Ҳабитат) билан ҳамкорликда ташкил этилган экспертлар давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатда уй-жой сиёсатини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатида БМТ-Ҳабитат томонидан ишлаб чиқилаётган “Самарқанд уй-жой профили” пилот лойиҳасининг дастлабки таҳлилий натижалари муҳокама қилинди.

Хусусан, уй-жой қурилиши ҳажми ва аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи, қурилиш сифати, яшил қурилиш тамойиллари, энергия самарадорлиги, уй-жойнинг молиявий ҳамёнбоплиги, мавжуд уй-жой фондини сақлаш ва бошқариш, шаҳарларнинг барқарор ривожланиши ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамаларда вазирлик мутахассислари соҳага оид амалий тажриба ва таклифларини билдириб, уй-жой сиёсатини далилларга асосланган таҳлиллар асосида такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли учун сифатли ва ҳамёнбоп уй-жойлар яратиш йўналишларида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.