Қўқонда «Умра» тадбирларини ноқонуний ташкил этиш ҳолати аниқланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида «Умра» тадбирларини ноқонуний ташкил этиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
«DXB tour» МЧЖ раҳбари У.М. тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда икки нафар фуқарони умра зиёратига юборишга ваъда берган ва хизматлари учун 2600 доллар талаб қилган.
Ҳолат 2026 йил 5 август куни Қўқон шаҳрида аниқланган. Мазкур шахсга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.