Ўзбекистон ва Жанубий Корея савдо ҳамкорлигини кенгайтиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 август куни Тошкент шаҳрида ИССВ ва Корея Импортчилар Ассоциацияси (KOIMA) ҳамкорлигида Ўзбекистон–Корея бизнес-форуми ва B2B учрашувлари бўлиб ўтди.
Тадбирда вазир ўринбосари Илзат Касимов, КOIMA раиси Ёун Ёунг Ми, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Вон До Еон ҳамда икки мамлакатдан 100 га яқин бизнес вакиллари иштирок этди.
2025 йилда ўзаро савдо ҳажми қарийб 2 млрд долларни, Корея инвестицияларининг умумий ҳажми эса 8 млрд доллардан ортиқни ташкил этди. Ўзбекистонда Корея капитали иштирокидаги 600 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
Томонлар савдони кенгайтириш, Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш, янги бизнес алоқалари ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.