Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти тартибга солинди

UzDaily таҳририяти · 14.08.2026 · 19:03 · 29 views
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти тартибга солинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти тартибга солинди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди.
 
Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (Администрация) фаолиятини тартибга солишдан иборат.
 
Администрация Президентнинг давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ва ҳамкорлигини таъминлашига кўмаклашадиган, Президент ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органидир.

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади.
 
Администрацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация Раҳбари бошчилик қилади.
 
Администрация қуйидаги асосий ваколатларга эга:
 
Администрацияга белгиланган тартибда киритилган қонунчилик ҳужжатларини, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини якуний ишлаб чиқишни ташкил этиш;
 
Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Администрация Раҳбарининг фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини мустақил равишда ишлаб чиқиш;
 
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ҳамда топшириқлар бериш, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида батафсил маълумот талаб қилиш ва бошқалар.
 
Администрация Раҳбари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар ёки топшириқлар чиқаради.