Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

CSCEC Ўзбекистон билан фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 14.08.2026 · 19:20 · 28 views
CSCEC Ўзбекистон билан фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди
CSCEC Ўзбекистон билан фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг дунёдаги энг йирик қурилиш корпорацияларидан бири — China State Construction Engineering Corporation (CSCEC) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот инфратузилмасини барпо этиш, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, «BioPharma City» фармацевтика кластери доирасида замонавий лабораториялар, илмий-тадқиқот марказлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва муҳандислик инфратузилмасини барпо этишда CSCECнинг халқаро тажрибаси ва илғор қурилиш ечимларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, объектларни лойиҳалаш ва қуришда замонавий технологияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик инфратузилмавий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.