Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон ва Филиппин туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 14.08.2026 · 20:10 · 37 views
Ўзбекистон ва Филиппин туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Филиппин туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Туризм қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Бобокалонов Филиппиннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Роберто Г. Манало билан учрашув ўтказди. Учрашувда, шунингдек, Филиппиннинг Ўзбекистондаги фахрий консули Бехбат Содном ҳам иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида сайёҳлик алмашинувини кенгайтириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, зиёрат, гастрономик, экологик ва бошқа туризм йўналишларидаги салоҳияти, шунингдек, мамлакатда хорижий сайёҳлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, икки давлат туризм соҳаси вакиллари иштирокида бизнес учрашувлар, тақдимотлар, инфотурлар ва бошқа тарғибот тадбирларини ташкил этиш орқали амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.