Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТДT ва Венгрия билан иқлим лойиҳаларини муҳокама қилди

UzDaily · 19.06.2026 · 12:30 · 22 views
Ўзбекистон ТДT ва Венгрия билан иқлим лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ТДT ва Венгрия билан иқлим лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг Венгриядаги ваколатхонаси Ижрочи директори, ТДТ ҳузуридаги Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти Кенгаши раиси Балаж Хендрик ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёжеф Рожа билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида ТДТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

ТДТ ҳузуридаги Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти фаолиятига, жумладан, сув ресурсларини оқилона бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш соҳаларидаги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

UzDaily · 👁 22 views · 19.06.2026 · 12:30