Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Эндофарм ва Valenta билан фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 17:30 · 17 views
Ўзбекистон Эндофарм ва Valenta билан фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Эндофарм ва Valenta билан фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Россия Федерациясига хизмат сафари доирасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи “Эндофарм” ва “Valenta” компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

“Эндофарм” компанияси билан ўтказилган мулоқотда Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги инвестиция имкониятлари тақдим этилди. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

“Valenta” компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот фаолияти, технологиялар трансфери ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, инвестициявий ва илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда амалий мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.