Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенаторлар фармацевтика фаолиятига оид қонунни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 17:50 · 20 views
Сенаторлар фармацевтика фаолиятига оид қонунни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади

Сенаторлар фармацевтика фаолиятига оид қонунни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг 17-ялпи мажлисида “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Қонунда маҳаллий фармацевтика корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, соҳага технологиялар трансферини жорий этиш, соғлиқни сақлаш амалиётида ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология воситаларини қўллашга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, тиббий буюмни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида “тиббий техника” ва “тиббий буюм” категориялари ўрнига умумлаштирилган ҳолда “тиббий жиҳоз” тушунчаси киритилмоқда.

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу Қонунда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган айрим масалалар мавжудлиги таъкидланди.

Шуларни инобатга олиб, Сенатнинг Қонунни қайта кўриб чиқиш лозимлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинди.