Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қашқадарёда газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

UzDaily таҳририяти · 08.07.2026 · 18:45 · 15 views
Қашқадарёда газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида Nexia-2 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки нафар фуқаро турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотига кўра, ҳодиса 8 июль куни соат 07:23 да «Қурувчилар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Қарши — Бухоро йўналишидаги А-380 автомобиль йўлининг 128-километрида содир бўлган.

Портлаш оқибатида автомобиль йўловчиларидан бири воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар жабрланувчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасида қайд этилишича, портлашдан кейин автомобилда ёнғин юзага келмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.