Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хайрулло Бозоров Хитойнинг CUCDRI институти билан шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди.

UzDaily таҳририяти · 30.06.2026 · 13:10 · 27 views
Хайрулло Бозоров Хитойнинг CUCDRI институти билан шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди.

Хайрулло Бозоров Хитойнинг CUCDRI институти билан шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг шаҳарсозлик ва лойиҳалаш соҳасида фаолият юритувчи "China urban construction design & research institute Co., Ltd." консалтинг компанияси директори Сюэ Ювэй бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда шаҳарсозлик, замонавий инфратузилма ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб, мазкур компания билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишига ишонч билдирди.

Сюэ Ювэй Фарғона вилоятининг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти, шаҳарсозлик соҳасидаги имкониятлари билан яқиндан танишаётганини қайд этиб, компания томонидан замонавий шаҳарсозлик ва инфратузилма йўналишида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

Мулоқот давомида истиқболли ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими мазкур йўналишда масъуллар бириктирилиши, ҳамкорликда амалий ишларни бошлаш ва лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича келишиб олинди.