Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Исроил бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Дилафруз Ниязова · 26.08.2026 · 21:52 · 36 views
Ўзбекистон ва Исроил бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Исроил бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Миграция агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Бехзод Мусаев Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар Ўзбекистон фуқароларини Исроилда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш ва уларни ишга қабул қилиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда номзодларни танлаш жараёнини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг Исроилда ишга жойлашиши билан боғлиқ харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Исроил томони Ўзбекистон фуқароларининг қурилиш ва парвариш соҳаларидаги меҳнатини ижобий баҳолади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, тиббий ёрдам ва техник мутахассисликлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари қайд этилди.

Музокаралар якунида Исроил Аҳоли ва иммиграция масалалари бошқармаси (PIBA) раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Кутилишича, ушбу ташриф меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларидан бири бўлади.