Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил 18–24 октябрь кунлари Япониянинг Айти ва Нагоя шаҳарларида ўтказилган V Осиё параўйинларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали, жами 145 та медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллади. Ўйинларнинг расмий сайти маълумотларига кўра, хитойлик спортчилар 207 та олтин, 117 та кумуш ва 111 та бронза медалига сазовор бўлиб, жами 435 та медаль қўлга киритди.
Мезбон Япония терма жамоаси эса 64 та олтин, 60 та кумуш ва 62 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Япониялик спортчиларнинг умумий медаллари сони 186 тани ташкил этди.
Ушбу натижа Ўзбекистон учун медаллар сони ва сифати бўйича рекорд бўлди. Мамлакат терма жамоаси Осиё параўйинлари тарихида илк бор кучли учликдан жой олди.
Бунга қадар Ўзбекистоннинг ушбу мусобақалардаги энг яхши натижаси 2014 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган ўйинларда қайд этилган бешинчи ўрин эди.