Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва CFES банк ускуналарини ишлаб чиқаришни муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 22.07.2026 · 12:55 · 51 views
Ўзбекистон ва CFES банк ускуналарини ишлаб чиқаришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва CFES банк ускуналарини ишлаб чиқаришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида Хитойнинг “China Electronic Financial Equipment Systems” (CFES) компанияси делегацияси билан ишчи учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда банк ускуналари, банкоматлар, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари, POS-терминаллар ва ақлли касса тизимларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансферини амалга ошириш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

CFES вакиллари компаниянинг ишлаб чиқариш салоҳияти, халқаро тажрибаси, шунингдек, сунъий интеллект асосидаги молиявий ечимлар, ақлли банк филиаллари ва рақамли молиявий хизматларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказдилар. Қайд этилишича, компания маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларида қўлланилади.

Томонлар Ўзбекистонда банк ускуналари ва замонавий молиявий технологияларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансферини амалга ошириш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашдилар.

Учрашув якунида томонлар истиқболли инвестиция ва саноат кооперацияси лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш, ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ҳамда ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.