Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Суд 53 тонна қалбаки электродни йўқ қилишга қарор қилди

UzDaily таҳририяти · 22.07.2026 · 13:20 · 40 views
Суд 53 тонна қалбаки электродни йўқ қилишга қарор қилди

Суд 53 тонна қалбаки электродни йўқ қилишга қарор қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент туманлараро иқтисодий суди товар белгисига бўлган ҳуқуқнинг бузилишига оид иш бўйича ҳуқуқ эгасининг даъвосини қаноатлантириб, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган 53 тонна қалбаки пайвандлаш электродларини йўқ қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Суд муҳокамаси давомида жавобгар ARSENAL товар белгисига адаштириш даражасида ўхшаш белги қўйилган маҳсулотни импорт қилгани аниқланди. Суд баҳосига кўра, бундай маркировка истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган ҳамда ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузган.

Суд божхона омборида сақланаётган 53 тонна қалбаки маҳсулотни мусодара қилиш ва йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маҳсулотни йўқ қилиш билан боғлиқ барча харажатлар жавобгар зиммасига юклатилди.

Шунингдек, суд жавобгардан даъвогар фойдасига суд харажатларини, жумладан 8 240 000 сўм миқдоридаги давлат божи ҳамда 41 200 сўм миқдоридаги почта харажатларини ундириш тўғрисида қарор чиқарди. Ундириладиган умумий сумма 8 281 200 сўмни ташкил этди.