Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Андижон вилоятида «Аватар» узумзорлари барпо этилади

UzDaily таҳририяти · 19.07.2026 · 10:05 · 44 views
Андижон вилоятида «Аватар» узумзорлари барпо этилади

Андижон вилоятида «Аватар» узумзорлари барпо этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятининг Асака туманида дунёдаги энг машҳур узум навларидан бири ҳисобланган «Аватар» узумзорларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 190 гектарлик адир ҳудудини қамраб олади ва келгусида ташкил этиладиган туристик мажмуанинг бир қисмига айланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Калифорнияда яратилган «Аватар» узум нави тўқ кўк рангли чўзинчоқ мевалари, юқори ҳосилдорлиги ва қурғоқчиликка чидамлилиги билан ажралиб туради. Мутахассислар баҳосига кўра, Асака туманининг табиий-иқлим шароитлари ҳамда тупроқ таркиби ушбу навни етиштириш учун мос ҳисобланади.

Мураккаб рельефга эга ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида узумзорларда замонавий томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилган. Бу сув сарфини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.

Лойиҳа «Агросаноат инноваторлари» компанияси томонидан Агросаноатни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Узумзорлар барпо этишдан ташқари, лойиҳа туристик инфратузилмани яратишни ҳам назарда тутади.

Келгусида мажмуа ҳудудида дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, агротуризм объектлари, оилавий ресторан, шунингдек, фаол дам олиш учун зиплайн каби иншоотларни ташкил этиш режалаштирилган.