Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати бронзасини қўлга киритди

UzDaily таҳририяти · 19.07.2026 · 10:06 · 39 views
Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати бронзасини қўлга киритди

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати бронзасини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англия терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларини қўлга киритди. Учрашув Майами шаҳрида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ англияликлар Деклан Райс, Эзри Конса ва Букайо Саканинг голлари эвазига ишончли устунликни таъминлади. Сака биринчи бўлимда икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Танаффусдан кейин французлар Килиан Мбаппе, Брэдли Барколя ва яна Мбаппенинг голлари эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ Англия жамоаси ғалабани сақлаб қолди.

Учинчи ўрин учун баҳснинг сўнгги дақиқаларида Букайо Сака хет-трик қайд этди, Жуд Беллингем эса қўшимча вақтда жамоасининг олтинчи голини киритди. Франция сафида эса сўнгги дақиқаларда Усмон Дембеле ҳам гол муаллифи бўлди.

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 19 июль куни бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.