Ўзбекистон кимё олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди
Ўзбекистон кимё олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси 58-халқаро кимё олимпиадасида (IChO 2026) муваффақиятли иштирок этиб, битта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди. Мамлакатнинг барча тўрт нафар вакили халқаро мусобақа совриндорлари қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.
Олтин медаль Райҳона Тўймуродовага насиб этди. Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафизов ва Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медаль соҳиблари бўлди.
Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари давлат пул мукофотлари билан тақдирланади. Олтин медаль учун 1 миллиард 30 миллион сўм миқдорида мукофот белгиланган. Ғолибни тайёрлаган ўқитувчига эса 185,4 миллион сўм тўланади.
Кумуш медаль соҳибларининг ҳар бири 618 миллион сўмдан, уларни тайёрлаган ўқитувчилар эса 103 миллион сўмдан мукофот пули олади. Бронза медаль учун 412 миллион сўм, ўқитувчиси учун эса 61,8 миллион сўм миқдорида мукофот назарда тутилган.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжат халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган педагогларнинг малака тоифасини бир поғонага оширишни ҳам назарда тутади.