Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Ўзэлтехсаноат» компанияси Entalpia Europe билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 12.07.2026 · 11:35 · 25 views
«Ўзэлтехсаноат» компанияси Entalpia Europe билан ҳамкорликни муҳокама қилди

«Ўзэлтехсаноат» компанияси Entalpia Europe билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Полшага ташрифи доирасида Entalpia Europe компаниясига ташриф буюрди.

Entalpia Europe 2016 йилдан буён HVAC-R, яъни иситиш, шамоллатиш, кондиционерлаш ва совитиш тизимлари учун замонавий ечимлар таклиф этиб келмоқда. Компания совитиш агентлари, кондиционерлар, кондиционерлаш тизимлари учун монтаж аксессуарлари, шамоллатиш клапанлари, диффузорлар, эгилувчан ҳаво каналлари ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Бугунги кунда компания Италия, Скандинавия, Германия, Греция ва бошқа Европа мамлакатларида кўплаб бизнес ҳамкорлари ҳамда фаол дистрибюторлик тармоғига эга.

Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот ассортименти, сифат назорати, омбор ва логистика имкониятлари билан яқиндан танишилди.

Музокараларда Ўзбекистон корхоналари билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш, HVAC-R маҳсулотларини маҳаллийлаштириш, мис қувурлар ва монтаж компонентларини ишлаб чиқариш, технология ва тажриба алмашиш ҳамда ўзаро маҳсулот етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.